Эрон Спорт вазирлиги намойишларни қўллаб-қувватлагани учун Азмунни ЖЧ-2022 қайдномасига киритмасликни талаб қилмоқда

Оқил Абдубарноев
14 ноя 2022
Ҳужумчи Сердар Азмун Эрон терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун терма жамоасига киритилмаслиги мумкин.

Спорт вазирлиги бош мураббий Карлуш Кейрушга ҳукуматга қарши намойишларни қўллаб-қувватлагани учун "Байер" футболчисини якуний рўйхатдан олиб ташлаши учун босим ўтказмоқда. Эрон футбол федерацияси раҳбари ҳам ундан Азмунни Қатардаги турнирга таклиф қилмасликни сўраган.

Журналист Науэль Ланзоннинг хабар беришича, Кейруш ЖЧ-2022 учун таркибни эълон қилмоқчи бўлган матбуот анжуманини бекор қилган. Унинг хабар беришича, Азмун эртага Доҳага келиши кутилмоқда.

"Зенит"нинг собиқ ҳужумчиси жорий мавсумда Бундеслигада 8 та ўйинда майдонга тушди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: IranWire