UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  7 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда Янгиликлар

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши сафар ўйини нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин.

Федерация раҳбари бунга логистик масалаларни сабаб қилиб кўрсатган. 

"Гуруҳдаги жамоалар масофа жиҳатдан бизга яқинроқ эканлигидан мамнунман. Битта рейс орқали БАА, Қатар ёки Қирғизистонга бора оламиз. Фақат Шимолий Корея сафари қийинчилик туғдириши мумкин. Биз уларга сафардаги ўйинни Малайзия ёки Хитойда ўтказишни таклиф қилмоқчимиз, турли вариантларни кўриб чиқяпмиз. Мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муносабатлар туфайли бу иш амалга ошиши мумкин", деди Меҳди Тож Shafaqna Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган Шимолий Корея — Эрон учрашуви 14 ноябрга режалаштирилган. Мазкур гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика