Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди

Alisher Ostonov
22 сен 2025
Эрон Про лигаси 4-тур доирасидаги "Сепахон" — "Трактор" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Ўйин меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳал қилувчи гол 90+6 дақиқада Амирҳуссайн Ҳусайнзода томонидан урилди.


21 сен 2025, 21:30
Sepahan — Tractor Sazi
1 – 2
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia