

Эрон ОАВ эълон қилган хабарга кўра, "оқ бўрилар" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Аввалроқ футболчи жароҳат сабаб Қирғиз Республикасига қарши ўйинда ҳам иштирок этмаган эди. Лекин сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бир неча кун олдин шифокорлар уни ўйинга тайёрлашаётганини маълум қилганди.




