Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади

Sherzod Nurmatov
31 июл 2025, 13:27
Кеча "Истиқлол" жамоаси Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини "Лусиаил"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон терма жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов мураббийлар штаби қарорига биноан ўйинда иштирок этмади, чунки у тиззаости пайини янада шикастлаши мумкин эди.

Режага кўра, Машарипов Теҳрондаги машғулотларда иштирок этади ва унинг "Трактор"га қарши Суперкубок ўйинида иштирок этишида муаммо бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Трактор" ҳамда "Истиқлол" ўртасидаги Эрон Суперкубоги учрашуви 10 август куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Total fut