Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
18 авг 2025
Бу ҳақда Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров хабар берди.

Хуршид Ғиёсовга Эрон клубларидан "Фулад", "Персеполис" қизиқиш билдирмоқда. 

Лекин бу клублар ОКМКга расмий таклиф билан хат юбормаган", – дейилади хабарда.

30 ёшли вингер ушбу мавсум олмалиқликлар таркибида 23 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчини 1 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia