UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  0 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  4 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  3 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  12 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  2 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  15 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  7 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  6 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15

Эрон кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонишни мақсад қилмоқда Янгиликлар

Эрон кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонишни мақсад қилмоқда

Эртага Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Эрон спортини ёритадиган сайтлардан бири tehrantimes.com нинг ёзишича, бу ўйинда эронликлар фақат ғалабани мақсад қилишмоқда.

Бу борада сайт шундай ёзган: "Эрон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан энг сўнгги тайёргарликни шанба куни Ўзбекистонга қарши баҳс билан бошлайди. Бунгача иккала жамоа ўзаро 8 марта ўйнаган. Эрон олти бор зафар қучган бўлса, Ўзбекистон бир марта ютган. Шунингдек, битта ўйинда дуранг қайд этилган".

"Эрон Ўзбекистонга қарши охирги уч ўйинда ғалабага эришган. Эртага кетма-кет тўртинчи ғалабани нишонлаш ниятидамиз. Терма жамоа Ўзбекистон билан баҳсдан сўнг 29 май куни Туркия билан куч синашади. Ҳар иккала учрашув бош мураббий Карлуш Кейруш учун 23талик таркибни аниқлаб олишда хизмат қилади".

"Ҳозир терма жамоа лагерида 35 нафар футболчи шуғулланмоқда. Кейруш ЖЧга борадиган якуний рўйхатни 3 июнь куни маълум қилади. "Озоди" стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга кирриш бепул. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз".

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика