Эрон футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Xayrulla Xoliqov
22 июн 2019
Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бугун ўз ниҳоясига етади.

Мусобақанинг 3-ўрин учун баҳси якунига етди. Бунда Эрон ва Индонезия футзал жамоалари ўзаро баҳс олиб бориб, эронлик ёшлар 9:1 ҳисобида зафар қучишди. Шундай қилиб Эрон U-20 терма жамоаси иккинчи бор ташкил этилган мусобақада учинчи ўринни эгаллади. 

Сал аввал Япония ва Афғонистон футзалчилари ўртасида финал учрашуви бошланди. Ўйин якунига етгач ким ғолиб чиққани ҳақида маълумот берамиз. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com