UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Эрнесто Вальверде: "Месси "Боруссия"га қарши ўйинда ажойиб ўйнади" Янгиликлар

Эрнесто Вальверде: "Месси "Боруссия"га қарши ўйинда ажойиб ўйнади"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши (3:1) ўйинда фаол қатнашган жамоа сардори Лионель Мессини мақтади.

Учрашувда аргентиналик 1та гол уриб, 2та ассист ижро этди.

"Менинг фикримча, биз энг кучли гуруҳдамиз ва муддатидан олдин турнирнинг плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлдик. Квартетда биринчи ўринда бўлишимизга аминмиз. Энди олдинга қараб интилишимиз керак. 

Биз Месси ва Гризманн ўртасидаги муносабатлар ҳақида кўп гаплашамиз. Яхши ўйинчилар ҳар доим келишиб олишади ва вақт ўтиши билан улар бир-бирларини яхшироқ тушунишади. Лео ва Антуаннинг муносабатлари кўпинча Мессининг Суарес билан бўлган муносабати билан таққосланади. Бироқ, Луис беш йилдан бери жамоа билан бирга. Ушбу ўйинда Месси ҳақида ҳеч нарса деб бўлмайди - у шунчаки ажойиб эди. Месси ҳар доимгидек қойилмақом тўп тепди", - дейди Вальверде.

Бу аргентиналикнинг Чемпионлар лигасида мағлубиятга учратган 34-рақиби бўлди. Месси ушбу кўрсаткич бўйича "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Реал"нинг собиқ ўйинчиси Раулни ортда қолдириб, рекордчи бўлди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика