Эрнесто Вальварде фаолиятида учинчи бор "Атлетик" бош мураббийи этиб тайинланди
30 июн 2022 14:47
Янгиликлар
Эрнесто Вальварде фаолиятида учинчи бор "Атлетик" бош мураббийи этиб тайинланди
"Атлетик" Эрнесто Вальвердени жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилди.
58 ёшли испаниялик билан шартнома муддати маълум қилинмаган.
Вальверде "Атлетик"ни фаолиятида учинчи бор қабул қилиб олди: у бунга қадар 2003 йилнинг июлидан 2005 йилнинг июнига қадар ва 2013 йилнинг июлидан 2017 йилнинг июлига қадар бошқарган. У шунингдек Бильбао жамоасида 1990 йилдан 1996 йилгача тўп тепган.
Вальверде "Атлетик" тарихида бош мураббий сифатида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар