UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  1 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  39 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади" Янгиликлар

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади"

Теглар :  НасафАл Айн
ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Эрнан Креспо матбуот анжуманида қатнашди.

– Жаноб мураббий, учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

– Жуда қийин ўйин. Кўпроғига лойиқ эдик. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Айтганимдек, иккала жамоа учун ҳам қийин ўтган баҳсда биз дурангга имзо чекдик. 

– Мураббий ўйин натижасидан қониқдими?

– Бир томондан қараганда бу нормал ҳолатдек туйилиши мумкин. Бироқ, шунча қулай вазиятлар яратиб, дарвоза устунини нишонга олиб ва ўйин охиридаги вазиятдан фойдалана олмай, уйга дуранг билан қайтиш бироз алам қилади. Лекин сафар ўйинида, "Насаф"га ўхшаган кучли рақибга қарши мағлуб бўлмаслик унчалик ҳам ёмон натижа эмас, аслида.

– Осиёнинг клублар рейтингида "Ал Айн" 19-ўринда, "Насаф" эса 46-поғонада қайд этилган. Жамоангиз рейтингдаги катта устунликни бугун майдонда қанчалик кўрсата олди деб ўйлайсиз?

– Рейтинг ҳақида гапириш ғалати, чунки бу футбол. Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Бугунги ўйиндан қониқдим, лекин кўпроғига қодир эдик. Асосий мақсадимиз уйда бўладиган учрашувда ғалаба қозониш.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика