UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Эркин ижод. Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади Янгиликлар

Эркин ижод. Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади

Олий лиганинг 11-турида Тошкент дербиси гувоҳи бўлдик. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа "Бунёдкор"нинг кетма-кет ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди. (Қолаверса, "Бунёдкор"нинг уйдаги баҳсларда биттадан кўп гол урмаслик "анъанаси" давом этди). Жамоа охирги марта 16 апрель куни "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.

Бу уч йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтган Миржалол Қосимовнинг иккинчи ўйини бўлди. Биринчи баҳсда жамоа "Шўртан"га кичик ҳисобда ютқазиб қўйганди.

Агар "Пахтакор" таркибида Станислав Андреев жаримадан гол урмаганида эҳтимол майдон эгалари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Умуман олганда, дерби ёмон ўтмади. Иккала жамоа ҳам биринчи навбатда ютқазмасликни афзал кўрди.



Эндиликда "Пахтакор"ни ҳам янги мураббий бошқармоқда. Жамоа рули бир неча йилдан бери клуб тизимида аввалига футбол мактаби, кейинчалик ўринбосарлар жамоасида тишлаб келган Жасур Абдураимовга ишониб топширилди. Бу мураббий бунгача асосан болалар ва ёшлар билан ишлаган ва эндиликда ўзини олий лигада синаб кўрмоқда.

"Бунёдкор"га қарши баҳс Абдураимов учун тўртинчи ўйин бўлди. Бунгача жамоа учта учрашувдан иккитасини ғалаба билан тугатган ва бир марта дуранг ўйнаганди. Умуман олганда, Жасур Абдураимов "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланганидан бери жамоа ҳали ютқазмади.

Қолаверса, янги мураббий қўл остида "пахтакорчилар" ҳар турда гол уриб келишмоқда. Абдураимов келгунга қадар жамоа тўртта ўйинда мағлуб бўлган, бунинг устига сафардаги бирорта баҳсда тўп кирита олмаганди. Энди бўлса "Пахтакор"нинг ишлари юришиб кетадиганга ўхшаяпти.

Албатта, "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ, лекин иккита гол уриб, икки бор дуранг ўйнади. Бунда ҳам Абдураимовнинг ҳисса борлиги турган гап. Янги мураббий ўзини жамоанинг тўлақонли мураббийси сифатида ҳис қиляптими? Агар Абдураимов мени вақтинча мураббий этиб қўйишди, барибир ўрнимга четдан кимдир келади деган хаёл билан ишлаётган бўлса, бу фақат жамоанинг зарарига ишлайди.

Негаки, клуб атрофида "сузиб" юрган гап-сўзларга қараганда "Пахтакор"нинг янги раҳбарияти четдан малакали мураббий қидиришга тушган. Мабодо ўзгариш бўладиган бўлса, буни яхшиси биринчи даврадан кейин амалга оширган маъқул. Ким билади дейсиз, балки Жасур Абдураимовнинг ўзи мавсумни якунлаб қўяр.

Яна "Бунёдкор" мавзусига қайтамиз. Жамоада кадрлар алмашинуви, таркибни ёшартириш кетаётганини инобатга олсак, Миржалол Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади. Янги мураббий аввало биринчи давра тугашишини кутади ва танаффусда шунга қараб селекция ишларини олиб боради.



Шу ўринда Сергей Лушаннинг ҳам хизматларини унутмаслик лозим. Аввалги мураббий натижа томондан бўлмаса-да, клуб келажаги учун кўп ишни бажариб кетди. Аввало клуб академияси тарбияланувчиларига кенг йўл очиб берди. Ёшлар олий лигада ўйнаб тобланишди, учирма бўлишди, энди бўлса уларнинг "қанот қоқиб учадиган даври" келди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳсида кимнинг ўйини маъқул келди? Тўғрисини айтганда, майдонга тушган ҳамма ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилди. Ҳеч ким яққол ажралиб тургани йўқ, фақат 90-дақиқада захирадан тушган "Бунёдкор" футболчиси (15-рақам) Фаррух Икромовни ҳисобга олмаганда. Яхши футболчини ўнлаб ўйинларда кузатиш шартмас. Унинг битта ҳаракатидан билса бўлади, салоҳияти нимага етишини. Ўйлаймизки, тез орада Фаррух Икромов деган футболчи мухлисларга танилади.

Айтиб ўтганимиздек, "Бунёдкор"га ҳали вақт керак, вақт эса бор. Қосимов олдида турган бирламчи вазифа иложи борича биринчи даврани юқори ўринларда якунлаб олиш ва ёзги таътилда селекцияга урғу бериш. Эртага жамоа Ўзбекистон Кубоги доирасида "Шўртан" меҳмони бўлади. "Бунёдкор" олий лигадаги мағлубият аламини Кубок ўйинида олишга уриниб кўради.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика