

Мазкур ўйин олдидан навоийликлар сардори Эркин Бойдуллаев фикрлари билан қизиқдик.
— Олмалиқда жамоамизни яна бир синов кутмоқда, — дейди ҳимоячи Эркин Бойдуллаев. — Кўз тегмасин, иккинчи давра баҳсларини ғалабалар билан бошладик. Турдан турга жамоадошларим ўйини тобора очилиб бормоқда. Аммо навбатдаги учрашувда осон бўлмайди. “Олмалиқ” охирги икки турда рақибдан очко тортиб ололмади. Бу галги баҳсда улар фақат ижобий натижа учун майдонга тушиши табиий. Бироқ биз ҳам қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасмиз. Қолаверса, сафардаги ўйинимизни кузатгани Навоийдан юзлаб ишқибозлар ташриф буюришади. Шу боис, уларга манзур бўладиган футбол намойиш этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



