

32 ёшли бельгиялик футболчи "Интер"га ўтиши мумкин. Таъкидлаш керакки, миланликлар яқинда "шпорлар"нинг собиқ ўйинчиси Кристиан Эриксен билан шартнома имзолашган эди.
Хабар берилишича, Эриксен Вертонгенга ёзда "нерадзуррилар" таркибига ўтишни тавсия қилмоқда ва янги клубига ўйинчи борасида ижобий фикрлар билдирган.
Яннинг "Тоттенхэм" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



