Эриксен "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 ноя 2020
"Интер" хавбеки Кристиан Эриксен фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Football Insider" хабарига кўра, унинг хизматларига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. "Шпорлар" футболчини қишдаёқ қайтариб сотиб олишга тайёр турибди. Ўз навбатида "Интер" раҳбарияти Антонио Контенинг режаларига кирмаётган футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Футболчи 2013-2020 йиллар давомида "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган. Унинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider