Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди
13 май 2024 09:15
Янгиликлар
Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди
«Манчестер Юнайтед» устози Эрик тен Хаг «Арсенал»га қарши учрашувдан сўнг жамоанинг муаммолари ҳақида фикр билдирди.
«Ҳар қандай мураббий янги иш жойида яхши ишлашга ҳаракат қилади. Аммо мен жамоага икки йил аввал келганимга қарамасдан ҳали ҳеч бир учрашувда тўлиқ таркиб билан майдонга тушмадим. Бизда жароҳатлар жуда кўп ва бунча жароҳат билан жамоа ривожланиши имконсиз.
Агар жамоанинг барча футболчилари соғ бўлса, биз энг зўрларидан бири бўламиз. Бироқ айни вақтда биз бундай бўла олмаймиз, сабаби бизда жароҳатлаган футболчилар сони жуда кўп. Бу эса бизнинг ўйинга таъсир кўрсатмоқда», — деди Эрик тен Хаг.
Маълумот учун, МЮ жорий мавсум якунига бир тур қолганида турнир жадвалида 54 та очко билан 8-поғонада кетмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар