UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  4 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  7 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  30 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  12 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  14 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0

Эрик тен Хаг: "Бу ғалаба жамоанинг бирдамлигини кўрсатди" Янгиликлар

Эрик тен Хаг: "Бу ғалаба жамоанинг бирдамлигини кўрсатди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛ доирасида "Бернли"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Барчаси табиий. Албатта, ғалаба жуда муҳим эди. Яхши рақибларга қарши оғир сериялар ўтказдик, уларда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Бу ғалаба эса жуда муҳим бўлиб турганди.

Менга жамоавий руҳ ёқди, ҳар бир футболчи охиригача курашди. 11 футболчи ҳимояда ўйнади, 11 киши ҳужумга ўтди. Барча бир-бирини қўллаб турди.

Кўп нарса бизга қарши бўлди, жароҳатдан тортиб, қарорларгача. Бу Мерфи қонуни - ҳамма нарса Сизга қарши ишлайди. Бироқ курашишда, ҳолатни ўзгартиришда давом этиш керак. Бу ғалаба орқали кийим алмаштириш хонасидагилар бирдам эканлиги кўринди.

Ҳар бир учрашувдан яхши ҳолатларни оляпмиз, аммо ғалабалар учун барқарорлик керак. Эванс зўр пас берди, Брунунинг ҳаракати ҳам, зарбаси ҳам такрорланмас бўлди. Ўтган мавсумда биз қуруқ ўйинлар бўйича етакчи бўлгандик. Ҳимояда жуда тартибли ва ўз қонунларимизга кўра ҳаракатлангандик. Агарда шундай ўйин кўрсатсак, "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаш барча учун оғир бўлади", - деди тен Хаг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика