Эрик Байи йўл транспорт ҳодисасига учрагани сабабли "Шеффилд"га қарши ўйинда қатнашмаган

Mirjalol Normatov
29 янв 2021
АПЛнинг 20-тури доирасида "Шеффилд"га қарши ўйинни "Манчестер Юнайтед" фуллбэки Эрик Байи ўтказиб юборди.

Манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер учрашувдан олдин клуб матбуот хизматига Байининг ўйинда қатнашмаслигини, яқин вақтлар ичида у сафга қайтишини маълум қилган. Бироқ сабабини очиқламаганди.

Бугун журналист Данкан Каслзнинг твиттерида берган маълумотига кўра, Байи кичик машина авариясига йўлиққан. Унинг таъкидлашича, Эрик автомобил бошқарувида бўлмаган ва тан жароҳати олмаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal