Эргаш Исмоилов хушидан кетиб қолди, "Нефтчи" - "Бухоро" учрашуви охирига етмади

Narzulla Saydullayev
15 фев 2018
Бугун Тошкентда "Нефтчи" ва "Бухоро" ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Соат 12:00да бошланган учрашув охирига етмай тугади. Иккинчи таймда ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда икки футболчи тўқнашиб кетди. 

"Ҳозир майдонда жуда ёмон ҳолат юзага келган. Ю Кубоки ва Эргаш Исмоилов ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлди. Исмоилов хушини йўқотган ҳолатда майдонда ётибди. Уни аҳволи ёмонга ўхшайди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти. Яратгандан ундан шифо сўраймиз. Ўйин тўхтатилган", - деб ёзди "Нефтчи" клубининг телеграмдаги расмий канали.

Шу тариқа, баҳс охирига етмай тугатилди. 

championat.asia сайти ходимлари ва мухлислари Эргаш Исмоиловга соғлик тилайди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia