Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум
26 июл 08:08
Янгиликлар
Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум
Ўтган мавсум Арманистон чемпионлигини қўлга киритган вингер Эральдо Чинарига фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.
Максим Шацких жамоаси ҳозирда албаниялик футболчи билан музокараларга киришган.Агар келишув амалга ошса, футболчи иккинчи даврани "Андижон" сафида бошлайди.
Аввалроқ, футболчига "Насаф" қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди. Бироқ кейинчалик томонлар ўртасидаги музокара ижобий якунланмагани ҳақида маълумотлар тарқалганди.
Маълумот учун, Эральдо Чинари ўтган мавсум "Ноа" сафида Арманистон чемпионатида ғалаба қозонганди. Футболчининг ўзи жамоа сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва яна 9 та голга ассист қайд этган.
Трансфермаркт нашри 28 ёшли футболчини 700 минг еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар