Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"

Aslanov Jasurbek
23 ноя 2024
Луис Энрике Лига 1да "Тулуза" устидан қозонилган ғалабага (3:0) баҳо берди.
- Халқаро ўйинлар танаффусидан кейинги баҳслар доимо қийин бўлган. Бугун ҳам шундай бўлди, аммо вазифани бажардик деб ўйлайман.

- ПСЖ бугун маҳсулдор, аммо Чемпионлар лигаси ҳақида бундай дея олмаймиз. Бу фарқ борасида тушунтириш бера оласизми?

- Бу икки хил турнир. Лига 1да ишларимиз яхши, бироқ Чемпионлар лигасида ҳақиқий даражамизда узоқлашиб кетдик. Шунга қарамай тўп билан ҳаракат қилишда ёмон эмасмиз.

- Бугунги баҳсдан сўнг "Бавария"га қарши бўладиган учрашувдан ҳавотирдамисиз ёки аксинчами?

- Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса - "Дю Солей Цирки"га боринг. Биз яхши ўйин ўтказдик. Қийин бўлди, уддаладик. Аммо порлаганимиз йўқ" - деди Энрике.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Équipe