Энрике: "Эмери - бизнинг мураббий, унда шартнома бор"
Mirjalol Normatov
31 мар 2018
ПСЖ спорт директори Антеру Энрике бош мураббий Унаи Эмерининг истеъфоси ҳақида гапирди.
"Биз ҳар куни Эмерининг истеъфоси ва раҳбарият янги мураббий излаётгани борасида маълумотлар ўқияпмиз. У жамоа бош мураббийи, амалда шартнома бор", - деди ПСЖ спорт директори Антеру Энрике "Goal" нашрига.