UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Энг оғриқли нуқта ҳақида: «Кримец, Аъзамов, Алиқулов ва Ашурматов ҳозирги кунда миллий жамоага лойиқ» Янгиликлар

Энг оғриқли нуқта ҳақида: «Кримец, Аъзамов, Алиқулов ва Ашурматов ҳозирги кунда миллий жамоага лойиқ»

Биласиз, охирги йилларда Ўзбекистон миллий жамоаси марказий ҳимоясида жуда катта муаммолар кўзга ташланмоқда.

Масалан, Миржалол Қосимов ёки Самвел Бабаян даврида миллий жамоамиз мудофаа чизиғига ортиқча саволлар бўлмаган. Тўғри, якунда терма жамоамиз Қосимов ёки Бабаян бошқарувидаги даврда ҳам кўзланган асосий мақсадга эришмаган бўлсада, бунга асосий сабаб сифатида ҳимоядаги муаммоларни эмас, балки ҳужумдаги самарадорлик етарли даража бўлмагани билан изоҳлаш мумкин. Чунки ўшанда биргина гол иккита мундиал чиптасидан мосуво қилганди.

Аммо охирги йилларда терма жамоамизнинг энг оғриқли нуқтаси ҳужумда эмас, балки кўплаб голлар ўтказиб юбориш билан боғлиқлиги сабаб мудофаа чизиғидаги камчиликлар билан изоҳланмоқда.

Эктор Купер, Вадим Абрамов ва Сречко Катанец ҳам энг асосий муаммони аввало ҳимоядан изламоқда. Ўйинлардаги натижалар ва ўтказиб юборилаётган кўплаб голларда айнан мудофаа чизиғида йўл қўйилган позицион хатолар панд бераётгани мутахассислар таҳлилида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Гап мудофаа чизиғидаги муайян бир хатоларда ҳам эмас, балки охирги йилларда терма жамоамизда ким марказий ҳимоячи бўлишга лойиқлигини излашда ҳам бош мураббийлар катта хатоларга йўл қўйишмоқда. Очиғи, Абрамов ҳам ва ҳозирда терма рулига ўтирган Катанец ҳам марказий ҳимояни шакллантиришда аниқ бир тўхтамга келмаганини яқин келажакда бўлиб ўтган учрашувларимизда тандемлар, асосий таркибдаги номлар доимий ўзгариб турганидан ҳам сезиш қийин эмас.

Миллий терма жамоа таркиби охирги пайтларда кескин ёшартирилаётгани, миллий жамоага футболчи жалб этишда унинг имконияти, ўйини, ҳолати ва даражасидан ҳам кўра ёшига кўпроқ урғу қаратилаётгани балки марказий ҳимоямизни шакллантира олмаётганимизнинг асосий муаммосидир, балки...

Айнан миллий жамоамизнинг марказий ҳимоядаги муаммолар бўйича яқин ўтмишдаги терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси, ҳимоя қўрғонимиз бўлган тажрибали Анзур Исмоиловнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.




Биринчи асосий савол, яъни мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб балки Осиё Кубоги олдидан муаммо бартараф этилмайдиган бўлса, Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини қайтадан тиклаш таклифига қандай жавоб берган бўларди?

«Очиғи, бу ҳақиқатдан йироқ нарса, менимча. Чунки барибир қачондир ёшлар чиқиши, улар ҳам ўз ўрнини топиши керак. Улар ҳам қозонда қайнаб, керак бўлса терма жамоа даражасида пишиши керак», дея Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини қайта тиклашни ўйламаётганини таъкидлади.

Иккинчи савол, яъни ҳаммани қизиқтираётган ва ўйлантираётган нарса: Айни пайтда терма жамоага муносиб ва лойиқ бўлган энг кучли 4 нафар марказий ҳимоячилар кимлар? Анзур Исмоилов талқинида ушбу саволга жавоб изладик:

«Ҳозирги кунда Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳусниддин Алиқулов ва Рустам Ашурматов сингари ҳимоячилар миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиш даражасида. Айнан 4 нафар марказий ҳимоячиларни кўрсатиш керак бўлса, мен аввало ушбу футболчиларга эътибор қаратган бўлардим. Шунингдек, кўплаб ёш истеъдодлар ҳам чиқиб келишмоқда. Ҳозирги кунда Абдулла Абдуллаев ёки бошқа ёш ҳимоячиларга имконият берилса келажакда улар ишончни оқлашлари мумкин», деди Анзур Исмоилов.

Хулосани эса бош мураббий жаноб Сречко Катанецга қолдирган маъқул.


Собитқадам





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика