

Бу ҳақда FIFA.com расман маълум қилди. Шунингдек, мусобақада иштирок этувчилар сони 24 тадан 48 тага оширилди. Янги форматдаги ЖЧнинг дастлабки бешта турнирига Қатар мезбонлик қилади.
Шунингдек, ФИФА ўсмир қизлар ўртасидаги ЖЧ иштирокчилар сонини 24 тага оширди ва мусобақа ҳар йили Марокашда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор ташкил этилган ЖЧ U-17 мусобақасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамаоси чорак финалга қадар етиб борганди



