UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  4 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  0 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  50 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  15 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2

Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди Янгиликлар

Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Футболчининг номида бўлган машинада икки марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган.

"Челси" клуби футболчиси Энцо Фернандес автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Энцо ўтган йилнинг 27 декабрь ва шу йилнинг 24 январь саналарида икки марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. 

Биринчи ҳолатда футболчининг номидаги Porsche Cayenne машинасида Суонсида тезлик оширилган, иккинчи вазиятда эса шу машина ҳайдовчиси Лланеллида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. 

Энцо Фернандес бу қоидабузарлик пайтида рулда ким бўлганини аниқлаб бера олмаган. Қонунга кўра, автомобил ҳайдовчиси бирор қоидабузарлик пайтида ҳайдовчи ким бўлганини аниқлаб бериши керак. Шу билан бирга, машина бошқарувчида Энцо Фернандес бўлгани ҳам исботланмаган. Бироқ, машина футболчининг номида бўлганлиги сабаб у барибир айбдор деб топилган.

Якунда суд Энцо Фернандесни машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва умумий ҳисобда 3020 фунт жаримага тортди. Суд Энцо Фернандеснинг иштирокисиз ҳукм чиқарган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика