Эммануэль Макрон: "Мбаппени ПСЖда олиб қолишга ҳаракат қиламан"

Administrator
15 июн 2023
Франция президенти футболчини Парижда олиб қолмоқчи.

Эммануэль Макронга ёш футбол мухлиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатида қоладими, деб савол берди. Франция президенти эса ушбу саволга жавоб қайтарди.

"Менда оламшумул янгилик йўқ, аммо мен уни олиб қолишга ҳаракат қиламан", -дейди Эммануэль Макрон.

Маълумот учун, 2022 йилда Эммануэль Макрон Киллианни Парижда қолишга кўндирганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport