

"Олтин тўп"ни ким қўлга киритишини ҳаммамиз биламиз – бу дўстим Месси", – деди Мартинес АПЛ 5-турида "Астон Вилла"нинг "Кристал Пэлас" устидан қозонган ғалабасидан (3:1) сўнг берган интервьюсида.
Ушбу ёзда Месси MLS'да қатнашадиган "Интер Майами" билан шартнома имзолади. 36 ёшли аргентиналик футболчи жамоаси сафида 11 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 2023 йилнинг 30 октябрида бўлиб ўтади.



