

"Келажакда бизнинг трансфер сиёсатимизни бошқа клублар кўчириб олади. Академияда 18 ёшгача бўлган футболчиларни катталар даражасида ўйнашига имкон янатиш лозим. Аммо биз ёшлар жамоаси ҳақида эмас, ғалабаларга интилган ва барча совринлар учун курашадиган "Челси" ҳақида гапиряпмиз. Бу ерда хато қилиб бўлмайди. "Челси"да ёшлардан кўп нарса талаб қилинади ва 18-19 ёшли йигитлар талабларга жавоб беришини кутиш қийин.
Биз FA раҳбарлари билан суҳбатлашдик ва ёш футболчиларни чет клубларига ижарага бераётганимиздан кўнглимиз тўқ" - дейди Эменало.



