UZ

Сўнгги янгиликлар

01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   10 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4

Элёр Орифов: “Жанговор ўйин бўлди” Янгиликлар

Элёр Орифов: “Жанговор ўйин бўлди”

Маълумки 13-тур доирасида Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади ва дуранг натижа қайд этилди. Учрашувдан сўнг жиззахликлар ҳимоячиси Элёр Орифов фикрлари билан қизиқдик.

"Жуда жанговор ўйин бўлди. “Бухоро” жамоаси бизга қарши жуда кучли тайёргарлик кўрганини билардик. Шунинг учун муносиб тайёргарлик қилдик. Бу интенсив машғулотлар ўз самарасини берди. Икки жамоада ҳам кўплаб вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмади. Қайси жамоа биринчи гол ўрса, ўша жамоа ғалаба қозонар эди. Олдинда бизни олий лиганинг кучли жамоалари билан баҳс кутмоқда. Шу боис ўйинда мен, Мурод Холмуҳаммедов, Жаҳонгир Жиямуродов сариқ карточка олмай  эҳтиёткорлик билан ўйнадик. Мураббийимиз буни бизга уйиндан олдин қаттиқ тайинлаганди. Бугун стадионимизда бизни қўллаб турган мухлисларимизга, раҳбариятга, жамоамизга алоқадор бўлган ҳаммага катта раҳмат айтмоқчиман. Кейинги ўйинларда албатта ғалаба учун ҳаракат қиламиз", – дейди Орифов.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика