Эллардайс ўйин вақтида ҳакамларга "пора таклиф қилди"

Omonjon To`xtamirzayev
22 май 2023
"Вест Хэм" АПЛ навбатдаги турида ўз уйида "Лидс"ни мағлуб этди (3:1).

Учрашувнинг энг ёрқин вазиятлари бири эса меҳмонлар бош мураббийи Сэм Эллардайс иштирокида юз берди. Ўйиннинг 25-дақиқасида мураббий техник ҳудуд бурчагида 5 фунт стерлинг қийматга эга купюрани кўриб қолади. Тажрибали мураббий бу пулни тўртинчи ҳакам Эндрю Мэдлига бермоқчи бўлди. Ҳакам хазил тариқасида Эллардайсни туртиб юборди ва ундан ўз ҳудудига қайтишни сўради.

Бундан сўнг Сэм пулни ёрдамчиси Карл Робинсонга таклиф қилди, аммо у ҳам пулни олишни истамади. Шунда, Эллардайс кулиб юборди ва пулни чўнтагига солиб қўйди.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар