Елизавета II нинг ўлими муносабати билан АПЛ 7-тур ўйинлари қолдирилди
09 сен 2022 15:41
Янгиликлар
Елизавета II нинг ўлими муносабати билан АПЛ 7-тур ўйинлари қолдирилди
Англия Премьер-лигасининг яқин кунлардаги баҳслари ортга сурилди.
Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.
10, 11 ва 12 сентбярь кунлари бўлиб ўитиши режалаштирилган Англия чемпионати 7-тур баҳслари бошқа санада ўтказилади.
"Лига ва клублар Олий Ҳазратларининг мамлакатимиз олдидаги узоқ ва тинимсиз хизматига ҳурмат бажо келтирмоқчи. Бизнинг энг кекса монархимиз сифатида у илҳом манбаи бўлиб, фидокорона ҳаётдан кейин ақл бовар қилмайдиган мерос қолдирди.
Бу нафақат миллат учун, балки бутун дунё бўйлаб ундан ҳайратда қолган миллионлаб одамлар учун жуда қайғули дам. Биз унинг вафотидан қайғураётганлар сафига қўшиламиз", – деди АПЛ раҳбари Ричард Мастерс.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II кеча 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 1952 йил 6 февралда тахтга ўтирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар