"Элит ҳужумчи". "Челси" хўжайини Обамеянгнинг трансферига муносабат билдирди

Aziz Tukhtamuradov
2 сен 2022
"Челси" хўжайини Тодд Боули Пьер-Эмерик Обамеянгнинг трансфери юзасидан ўз фикрларини билдирди.

"Пьер-Эмерик - элит ҳужумчи. Унинг АПЛдаги натижалари ҳам буни исботлайди. Унинг трансфери жамоани кучайтиради, ҳужум чизиғимизга янги имкониятлар қўшади. "Челси"нинг янги даврида Обамеянг биз билан бўлишидан хурсандмиз. У билан иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпмиз", - деди "Челси" хўжайини. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseafc.com