

“Специя”нинг кенгайтирилган қайдномасидан ўрин олган Элдор Шомуродов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, терма жамоамиз ҳужумчиси шу кунга қадар неаполликларга қарши 2 бор майдонга чиққан. У иккала ҳолатдаям захирадан ўйинга қўшилган бўлиб, “Наполи” билан атиги 9 дақиқа ўйнаган ва ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздиролмаган. Ўйинлардан бирида “Рома” мағлубиятга учраган бўлса, бошқасида дуранг қайд этилган эди.

Хуллас, Элдор Шомуродов эртага 3-бор “Наполи” қаршисига чиқиши мумкин.



