UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...” Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Питер Хюистра бошчилигида машғулотларни давом эттирмоқда.

Кеча якунига етган галдаги машғулотлардан сўнг “шерлар”нинг маҳоратли посбони Элдорбек Суюновга юзландик ва бўлажак тақвим, йиғин хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан кейин ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Икки ой давомида индивидуал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Лекин, футболда жамоавий шуғулланмасангиз спорт формангизни ушлаб тура олмайсиз. Футболчилар секин-аста оптимал ҳолатга кириб боришмоқда. Рестартдаги биринчи учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз ҳозир олдиндаги оғир тақвимни эмас, тезроқ чемпионат баҳслари бошланишини кутяпмиз. Жаҳонда ўз лигаларида қатнашаётган юқори мақсадларни қўйган клубларда ҳам тақвим бизникидан ҳам тиғиз бўлади. Биз ҳам олдимизга юксак вазифаларни қўйган эканмиз бу нарсалар боҳона бўла олмайди.

Ҳа, ҳозирда Денис Иванков билан бирга шуғулланмаяпмиз. Иброҳим Йилмаз ва Шота Арвеладзе карантин сабаб биз билан бирга эмас. Билишим бўйича Денис Александрович “Пахтакор”да қолади.

Суперлига давом эттирилгач ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки, айни пайтда барча бир хил ҳолатда”,- дейди Элдорбек Суюнов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика