UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  0 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  0 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  2 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  3 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  34 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  4 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  4 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  5 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  16 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..." Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..."

Кеча суперлига 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизилқум"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб жамоа ҳужум қилиб бизни қийнамади, ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмаганимиз учун қийналдик. Белгиланган пенальти борасида бирор фикр айта олмайман. Чунки воқеа жуда ҳам тез содир бўлди. Бир тўхтамга келиш учун такрорий вазиятни кўриш керак. 

"Қизилқум" бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Агарда, грузиялик легионер футболчиси майдонга тушганида бизга анча қийинчилик туғдирарди. Кейинги ўйинларда "Қизилқум" яхши натижа кўрсатади, деб ўйлайман. "Пахтакор" ўз уйида очко олиб, сафарда нима учун очко йўқотаётганини билмайман. Ўзимизни келиб олишимиз учун бироз вақт керак, деб ўйлайман. Агарда буни сабабини билганимизда ғалаба қозонардик. Менимча бироз омад келмаяпти", - дейди Элдор Суюнов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика