

- Биринчи ўйинда бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?
- Биринчи учрашув учун баҳона қилиб бўлмайди. Тўғри, у ердаги қулайликлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик.
- Бугунги ажойиб ғалабадан сўнг нималар дея оласиз?
- Фаластинга қарши ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Бугун ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Муҳими ғалаба деб ўйлайман.
- 80-дақиқадан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Бугун барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб ўйнадик. Саудия Арабистони билан ўйинда айнан шу нарса бизда ўхшамаган эди.



