UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  8 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  12 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2

Элдор Шомуродов: "Эрон ютса бўладиган жамоа" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Эрон ютса бўладиган жамоа"

Хабарингиз бор, кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Яна бир рақибимиз Гонконг ва Бутан ўртасидаги ўйинлардан сўнг аниқланади. 

Биз терма жамоамиз сардори ва "Кальяри" клуби аъзоси Элдор Шомуродов билан боғландик ва гуруҳ ҳақида сўрадик. 

"Қуръадан хабарим бор. Эрон ва Туркманистон билан ўйнашимиз аниқ. Сўнгги рақиб Гонконг ёки Бутан бўлади. Нима дейиш мумкин, гуруҳда биринчи ўринни олиш учун ўйнаймиз. Эрон асосий рақибимиз, улар билан яқиндагина CAFA мусобақасида ўйнадик. Эрон ютса бўладиган жамоа. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш", - деди Элдор Шомуродов championat.asia сайтига.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини 16 ноябрь куни сафарда Туркманистонга қарши баҳс билан бошлайди. 21 ноябрь куни Тошкентга Эрон терма жамоаси келади.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика