UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  3 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  24 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи Янгиликлар

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи

"Андижон" клубига янги бош мураббий тайинланди.

Бугун Андижон вилояти ҳокими, клуб президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг бош жамоаси "Андижон" клубининг вице-президенти Маъруфжон Абдисаломовни қабул қилди ва бўлажак мавсум олдидан жамоанинг тайёргарлиги борасида суҳбатлашди. Унда клуб президенти бош мураббий масаласини ҳам кўриб чиқиш юзасидан топшириқ бериб, ушбу масъулиятли лавозимга тажрибали мураббий тайинлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг раҳбарият бир нечта номзодларни кўриб чиқиб, якунда таниқли мутахассис Элдор Сакаевни бош мураббийликка олиб келишга қарор қилди. Маъруфжон Абдисаломовнинг ушбу таклифини клуб президенти ҳам қўллаб-қувватлади ва расман Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўтган мавсум Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган Элдор Усманович, жамоанинг чемпионликка эришиб, Супер-лигага йўл олишида ўз ҳиссасини қўшганди. Ушбу мутахассис билан ўтказилган музокара якунига кўра, томонлар ўзаро битим имзолади.

Шу тариқа "бургутлар" янги мавсумга Сакаев бошчилигида тайёргарлик олиб борадиган бўлди. Янги бош мураббий, жамоа аъзоларига расман таништирилди ва Элдор Сакаев енг шимариб ишга киришди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика