Элдор Адҳамов: "Бердиев ва Полвонов жамоага фойда келтиради"
07 авг 2022 20:50
Янгиликлар
Элдор Адҳамов: "Бердиев ва Полвонов жамоага фойда келтиради"
Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" – "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Элдор Адҳамов фикрларига қулоқ тутдик.
"Тўғриси, ўйин тўлиқ жамоамиз назоратида ўтди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, бироқ омадимиз келмади. Асосийси, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.
Суперлигага чиқиш имкониятимиз ўз қўлимизда. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижалар қайд этсак, ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Асосийси, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб боришимиз лозим.
Таркибга келиб қўшилган Суҳроб Бердиев ва Зафар Полвоновни анчадан бери биламан. Иккиси ҳам тажрибали ва яхши футболчилар. Улар "Ғиждувон" билан беллашувда жамоага анча асқатди. Ишонаманки, иккиси ҳам жамоага фойда келтиради", – деди дарвозабон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар