

“Бугунги ўйин учун жуда пуҳта тайёргарлик кўрган эдик. Қолаверса, бош мураббий Виктор Кумиков ҳам ўйин олдидан чиройли ўйин чиқмаса ҳам, муҳими ғалаба қозонишимиз лозимлигини уқтирганди. Худога шукур, бу иш берди ва якунда ғалаба қозондик. Омад ҳам биз томонда бўлди.
Тўғриси, майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, бизни дуранг натижа ҳам қониқтирмас эди. Юзага келадиган вазиятимиздан фойдаланиб, ғалабани ушлаб қолиш эди.
Суперлигага чиқиш йўлида охиригача курашамиз. Имконият ҳаммада бир хил. Бизда ҳам бошқа йўл йўқ. Умид қиламанки, биз Суперлигага чиқиш вазифасини уддалаймиз",- дейди Элдор Адҳамов



