"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди
01 окт 22:32
Янгиликлар
"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди
"Элче" "Камп Ноу"да "Барселона" билан ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ла Лиганинг 11-тур доирасидаги "Барселона" ва "Элче" ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. "Элче" ўз анонсида ўйин ўтказиладиган жой сифатида "Камп Ноу"ни кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" хавфсизлик соҳасида аниқланган муаммолар туфайли ҳамон шаҳар кенгашидан "Камп Ноу"да ўйнаш учун рухсат ололмаган. Жамоанинг 18 октябрь куни Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши ўйинда стадионга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Бугун "Барселона" Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда ПСЖни Олимпия стадионида қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар