ЕЛ. Мартинес ва Лукакунинг голлари “Интер”га йирик ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим этди

Европа Лигаси ярим финали доирасида “Интер” футболчилари “Шахтёр”ни таслим этишди.

Беллашувнинг  биринчи бўлимида Лаутаро Мартинес қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Лаутаро ва Ромелу Лукаку ўз дублини нишонлаган бўлишса, Д’Амброзио ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Натижада 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Интер” финалда “Севилья”га қарши бош соврин учун кураш олиб боради.

Европа лигаси.

1/2 финал.

Интер Италия – Шахтер Украина 5:0 

Голлар: 1:0 – 19 Мартинес, 2:0 – 64 Д`Амброзио, 3:0 – 74 Мартинес, 4:0 – 78 Лукаку, 5:0 – 83 Лукаку.

Интер – Ханданович, Янг (Бираги, 66), Бастони, Годин, Д`Амброзио (Мозес, 81), Барелла, Гальярдини, Брозович (Сенси, 85), де Врей, Лукаку (Эспозито, 85), Мартинес (Эриксен, 81).

Шахтер – Пятов, Матвиенко, Хочолава, Кривцов, Додо, Марлос (Коноплянка, 75), Маркос Антонио, Тайсон, Степаненко, Алан Патрик (Соломон, 59), Мораес.

Огоҳлантириш: Тайсон (58).


Манба: championat.asia