UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1 (Матнли трансляция)  18 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  1 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  61 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10) Янгиликлар

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)

Эртага бизни Испания чемпионатининг энг муҳим ўйинларидан бири кутиб турибди.

"Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ушбу қарама-қаршиликда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида эслаб ўтишни жоиз деб топдик.


10. Юго Санчес ("Реал") - 10 та гол. Мексикалик футболчи "қироллик клуби" сафида "Барса" дарвозасига 10 та гол кирита олган.



9. Хосеп Самитьер ("Барселона") - 10 та гол. Самитьер 1919-1932 йиллар мобайнида ўтган фаолияти давомида 10 маротаба "Эл-Классико"ларда рақиб дарвозасини ишғол қилган.


8. Сантильяна ("Реал") - 12 та гол. Сантильянанинг "Классико"лардаги голлари сони эса 12 тани ташкил қилади.



7. Пако Хенто ("Реал") - 14 та гол. Хенто "Реал"даги фаолияти давомида 128 та гол киритган. Шулардан 14 таси "Барса" дарвозасига урилган.


6. Ференц Пушкаш ("Реал") - 14 та гол. Венгриялик машҳур футболчининг ҳам бу борадаги кўрсаткичи 14 тага тенг.


5. Сесар Родригес ("Барселона") - 14 та гол.
Испаниялик чарм тўп устаси "Реал" дарвозасини 14 маротаба аниқ нишонга олган.



4. Рауль ("Реал") - 15 та гол.
Афсонавий Рауль 16 йиллик фаолияти давомида 15 маротаба каталонияликлар дарвозасига йўл топа олган.



3. Кристиану Роналду ("Реал") - 16 та гол.
"Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар 16 маротаба "Эл-Классико"ларда гол киритган.



2. Альфредо ди Стефано ("Реал") - 18 та гол.
Дунё футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эса 18 марта "Барселона" мухлисларини хафа қилган.



1. Лионель Месси ("Барселона") - 21 та гол. Аргентиналик футболчи "Эл-Классико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 21 маротаба "Реал" дарвозасини ишғол қила олган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика