“Эл Класико” олдидан “Реал”нинг икки футболчиси жароҳат олди
15 мар 2022 08:35
Янгиликлар
“Эл Класико” олдидан “Реал”нинг икки футболчиси жароҳат олди
Испания чемпионати 28-турида “Реал” сафарда 3:0 ҳисобида “Мальорка”ни енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Учрашувда дублга эришган Карим Бензема иккинчи голни ураётга вақтидан чап оёқ мушакларини лат еганлиги айтилмоқда. У ўйнашга ҳаракат қилди, аммо 85-дақиқада майдонга ўтириб, баҳсни давом эттиролмаслиги маълум бўлди.
Карло Анчелотти захира имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб бўлгани туфайли мадридликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашларига тўғри келди.
Шунингдек, вингер Родриго Гоэс ҳам жароҳат олди ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал”ни 20 март куни “Барселона”га қарши классик тўқнашув кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар