"Эл Класико" олдидан "Реал" етакчиси сафдан чиқди

Tolibjon Qosimov
23 окт 2024, 11:56
Тунда ЕЧЛ 3-тур учрашувлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Мадридда мусобақанинг ўтган йилги финалчилари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда "Реал" биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, якунда 5:2 натижаси билан ғалаба қозонди. Ана шу беллашувнинг 85-дақиқасида мадридликлар етакчиларидан бири Родриго жароҳат олиб Тчуаменига алмаштирилди.

"As" нашрининг хабар беришича, бразилиялик бугун тиббий текширувдан ўтказилади, лекин пайшанба кунига қадар МРТ қилинмайди. Родриго ўнг оёқ сонининг орқа қисмини шикастлаб олган. Бундай ҳолда, у ЛаЛига доирасида шанба куни бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин.

Футболчининг жароҳатини бош мураббий Карло Анчелотти ҳам тасдиқлади: "Мушаклар билан боғлиқ жароҳат. У учинчи голимиздан олдин бирданига тез югурди... Афсуски, шундай".


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com