

ФИФА Апелляция қўмитаси Чили ва Парагвай футбол федерацияларининг эквадорликларни чиқариб юборишни талаб қилган даъволарини рад этди.
Аввалроқ Эквадор асли колумбиялик бўлган ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳимоячи Байрон Кастильо туфайли дисквалификацияга учраши мумкинлиги хабар қилинганди.



