Эквадор бош мураббийи Рейнальдо Руэда: "Бизга тажриба етишмади"

Aziz Tukhtamuradov
26 июн 2014
Эквадор терма жамоаси бош мураббийи Рейнальдо Руэда французларга қарши ўйинда шогирдларига тажриба етишмаганлигини айтиб ўтди.
"Турнир жудаям қисқа ва Швейцариядан учралган мағлубият бизни "синдирди". Биз Франциядек кучли жамоага қарши ўйинда ўз олдимизга ғалаба қозониш вазифасини қўйган эдик.
Барча ҳаракат қилди. Лекин, тажриба барибир ўз сўзини айтди.
Бундай ўйинларда голли вазиятлар кам бўлади. Ўша вазиятларги голга айлантиришда эътиборсизликка йўл қўйдик", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net