Эктор Морено: «Шоуга жароҳат етказмоқчи эмасдим»

Narzulla Saydullayev
16 сен 2015, 08:05
ПСВ ҳимоячиси Эктор Морено «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда Люк Шоуга атайин жароҳат етказмаганини айтди.

«Унга ачинаяпман, сабаби ўзим ҳам буни нималигини жуда яхши биламан. Жаҳон чемпионатида Голландияга қарши ўйинда шундай жароҳат олгандим. Люкка барча яхши тилакларни тилайман, унга жароҳат етказмоқчи эмасдим. Бу содир бўлмаганида яхши бўларди», – дейди Морено.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru