Эксперт фикри: "Умарали рақобатдан қўрқадиган футболчи эмас. Мураббийлар орзусидаги ўйинчи"

Iskandarov Abdulaziz
24 авг 2022
"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси, ўтган йилдан бери асосий таркибда тўп тепиб келаётган Умарали Раҳмоналиев фаолиятида янги саҳифа очилмоқда.

У Леонид Слуцкий бошчилигидаги "Рубин"га ўтмоқда. Бир неча соат олдин Умарали Раҳмоналиевнинг сайтимизга берган интервьюсини мутолаа қилган эдингиз. Эндиликда мутахассис фикри сифатида "Бунёдкор" ўринбосарлар жамоаси мураббийи Абдуҳамид Қодировга юзландик. 


Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев


— "Рубин" жамоаси мураббийлари Умаралидаги яхши жиҳатларни кўра олганки, уни жамоага таклиф қилишган. У рақобатдан қўрқадиган футболчи эмас. Умарали билан U-21 жамоасига бирга ишлаганман. Яхши биламан. Мағлубиятга учрашни ёмон кўради. Ютқазган ўйинларимизда ҳаттоки йиғларди. Қайсидир маънода мураббийлар орзусидаги футболчи.



— Майдон ташқарисида ҳақиқий камтар ўзбек йигити. Майдонда эса жангчи. Катта ҳажмдаги ишни бажаради. Айниқса рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужумни бошлаш қобилияти эвазига "Рубин"да ўрнига эга бўлиши мумкин. Етакчилик ҳислатини ҳам юқори баҳолаган бўлардим. Ўзини кўрсатиш имконияти юқори, дея оламан. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia