Эксклюзив хабар: Жасур Яхшибоев эртага "Легия" сафида тиббий кўрикдан ўтади

Narzulla Saydullayev
11 фев 2021
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев фаолиятини Польшада давом эттиришга яқин.

6 февраль куни сайтимизда Яхшибоевга "Легия" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Жасур Яхшибоев эртага, 12 февраль куни "Легия" клуби сафида тиббий кўрикдан ўтишни бошлайди. Барча тестлар муваффақиятли топширилгач футболчи ва клуб ўртасида шартнома имзоланади. 

Қуйида ҳамюртимиз учун тайёрланган жадвал билан танишиш мумкин:

Жума, 12 февраль

08:00 - қон таҳлили
08:30 - функционал тест
15:30 - 16:30 - юрак текшируви
17:00 - МРТ (1-қисм)
18:30 - 19:00 - рентген
20:00 - 21:00 - МРТ (2-қисм)

Шанба, 13 февраль

09:00 - 12:00 - югуриш тести




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia